Самарқандда Кушон подшолигига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
31 Июль 2022
7842Самарқандда Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангаларни Москвага олиб чиқиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Самарқанд-Внуково” йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушон подшолиги даврига оид 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида, эллик йил аввал ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш мумкин эмас.
LiveБарчаси