Самарада қолиб кетган ўзбекистонликлар учун яна 4 та поезд ташкил этилади

Жамият

image

COVID-19 пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукуматига таяниб “Спутник” хабар бермоқда. 

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаган эдилар. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эдилар. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

"Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган", дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди – улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади Матбуот хизмати.

Тошкентда фуқаролардан Россия-Қозоғистон чегарасида мунтазам тўпланмасликни ва РФда яшаш жойи бўйича чиқиш рейслари навбатини кутишни мунзатам сўраб келмоқда. Аммо Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юзлаб фуқаролар май ойидан бошлаб мунтазам равишда Россиянинг Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келадилар. Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.

1 октябрь санасидан бошлаб Ўзбекистон ўз чегарасини барча турдаги транспорт воситалари учун очмоқда, шу муносабат билан олдинроқ киритилган карантин чораларининг барчаси бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самара

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг