Салтанат Нукенованинг aкаси Бишимбаевдан товон пули талаб қилди
Олам
−
28 Август
5892Марҳум Салтанат Нукенованинг укаси Айтбек Амангелди Қозоғистон собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев устидан янги даъво қўзғатди. Бу ҳақда “Informburo.kz” хабар берди.
Суд идорасига кўра, Айтбек Амангелди Бишимбаевдан моддий ва маънавий зарарни ундириш ниятида. Учинчи шахс сифатида Салтанатнинг ота-онаси иштирок этади. Суд мажлиси 3 сентябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Айтбек Амангелди “Informburo.kz” таҳририятига биринчи суд мажлиси бўлиб ўтганини айтган. Судья жабрланган томон барча бортга чиқиш талонларини тақдим этиши кераклигини таъкидлаган. Бироқ, парвозлар ҳақидаги барча далилларни топиб бўлмаган.
“Даъво адвокатлар, турар жой ва парвозлар учун харажатларни ундириш учун қўзғатилган. Кейинги суд мажлиси онлайн режимда ўтказилади. Иш Остона шаҳар судида кўрилмоқда. Даъво махсус Қуандиқ Бишимбаевга нисбатан қўзғатилган ва харажатлар унинг мавжуд активлари ҳисобидан қопланади”, дейди марҳумнинг укаси.
Ушбу даъводан тушган маблағнинг бир қисми Салтанат Нукенова жамғармасига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Остонадаги Суд ҳайъати Бишимбаевни рафиқаси Салтанат Нукенованинг ваҳшийларча ўлдирилишида айбдор деб топиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этганди.