Салор канали суви ифлосланиб бормоқда – Ўзгидромет

Жамият

image

Тошкент вилоятидаги Салор канали суви тобора ифлосланиб боряпти. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди.

Республикада табиий юза сувлар ифлосланиши ҳолати кузатувлари Ўзгидрометнинг Ифлосланиш мониторинги хизмати томонидан амалга оширилади. Шаҳар ичидан оқиб ўтадиган юза сувларнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш учун шаҳардан юқори ва қуйи жойларда кузатув пунктлари ўрнатилган. Кузатувларга кўра Тошкент вилоятининг энг ифлосланган каналларидан бири Салордир.

Саноат корхоналари, шунингдек коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сув ҳавзаларига тозаланмаган ёки етарлича тозаланмаган оқава сувларнинг ташланиши кимёвий ва биологик ифлосланишга олиб келиб, сув ресурслари ифлосланишининг асосий сабабига айланган.

Салор канали 1902 йилда қурилган, у Қибрай туманида бошланади ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудуди орқали оқиб ўтади. Дастлаб Салор канали Чирчиқ дарёсининг табиий ирмоғи бўлиб, у қадимдаёқ каналга айлантирилган. Охирги даврларда каналнинг суви камайиб кетган. Салор партов сувлар ва Бўзсув магистрал каналининг Тошкент ГРЕСи иситилган сувлари тушадиган жойнинг қуйидаги участкасидан озиқланади. Сувнинг ҳарорати сувўтларнинг ўсиши, ортиқча биомассанинг тўпланиши, микроорганизмларнинг кўпайиши, лойқа билан тўлиб қолишига олиб келмоқда, бу жараёнлар уй жой-маиший сектордан ифлосланиш туфайли кучаймоқда, ва ўз навбатида сувда эриган кислороднингкамайишига олиб келмоқда.

Салор каналининг юқори створидаги сув хира, кул ранг-яшил рангда, тупроғи лой-қумли, балчиқли. Гидробиологик ва гидрокимёвий кўрсаткчиларга кўра сувнинг сифати III синф (ўртача ифлосланган сувлар)га мос келади, экологик ҳолати қониқарли. Салор каналининг қуйи створларида сув Тошкент ва Янгийўл шаҳарларининг органик саноат ва хўжалик-маиший оқимлари билан ифлосланган. Сувнинг ранги қора, муаллақ балчиқ зарралари ёки бактериал шиллиқ туфайли хира, ўзига хос ҳидли, тупроғида қалин лойқа қатламлар мавжуд. Ушбу участкада сувнинг биологик тур таркиби кескин қашшоқлашиб, дастлабки дарё биоценозларининг деградацияси рўй бермоқда, ўртача ифлосланган сувлар учун хос бўлган турлар йўқолиб, органик моддалар билан ифлосланган сувларда яшайдиган ва сувда эриган кислород етишмовчилигига бардош берадиган организмлар ривожланмоқда.

Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан юқорида жойлашган створларда 5 йил ичида Сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси

Беш йиллик динамикадан кўриниб турганидек, Тошкент шаҳридан юқорида жойлашган створ III — ўртача ифлосланган сувлар синфига мансуб бўлса, Янгийўл шаҳридан юқорида жойлашган створ 2015, 2018 ва 2019 йилларда III, 2016 ва 2017 йилларда II — тоза сувлар синфига мансуб бўлган.

Салор каналининг Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйи қисми гидробиологик кўрсаткичлар бўйича IV — ифлосланган сувлардан V — ифлосланган сувларгача ўзгариб туради. Экологик ҳолати — қониқарсиз ва ёмон. Гидрокиёвий кўрсаткичлар бўйича 2020 йилнинг 9 ойи якунларига кўра каналнинг Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйидаги қисмидаги сувлари V ифлос сувлар тоифасига мансуб, бу ерда фенол, нефть маҳсулотлари, аммонийли ва нитритли азот, шунингдек мис бирикмалари бўйича рухсат этилган концентрацияларнинг ошиб кетгани кузатилмоқда.

Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйида жойлашган створларда 5 йил ичида Сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси

Беш йиллик динамикадан кўриниб турганидек, 2015 йилдан 2018 йилгача даврда каналнинг Тошкентдан қуйи қисмида сувлар ифлосланган, 2019 йилда ифлос сувлар синфига киритилган, Янгийўлдан қуйи қисмида эса 2015 йилдан 2019 йилгача ифлос сувлар синфига киритилган.

Салор каналининг суви, албатта, хўжалик-маиший мақсадалр ёки чўмилиш учун ярамайди. Канал сувидан дарахтлар ва гулларни суғориш учун фойдаланиш мумкин. Бироқ сабзавотлар ёки қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда бу сувдан фойдаланиш мумкинлиги даргумон. Салор каналида экологик вазиятни барқарорлаштириш учун вақти-вақти билан санитария тадбирларини ўтказиш, яъни канални "ювиш" учун етарли бўлган сув миқдорини бериш керак.

Салор пойтахт инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланади. У Тошкентда Ҳайвонот боғи, Ботаника боғи, Экопарк, Мирзо Улуғбек номидаги парк ва бошқа ерлардан оқиб ўтади. Охирги вақтда каналга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, лекин бунинг ўзи етарли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Салов канали

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар