“Саломга яраша алик”. Россия Швециянинг 5 дипломатини мамлакатдан қувди

Олам

image

Россия Швециянинг беш дипломатини мамлакатдан чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 25 май куни Швециянинг Москвадаги элчиси Малена Мард Россия дипломатик миссиясига чақирилган. 

“Швеция элчисига Россия томони жавоб тариқасида беш швед дипломатини, шу жумладан, Швециянинг Москвадаги элчихонаси мудофаа бўйича атташесининг уч нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилгани маълум қилинди”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси Швециянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги фаолиятига берилган розилигини қайтариб олади ва шу кундан бошлаб Россиянинг Гётборгдаги Бош консуллиги фаолиятини тўхтатади.

“Швециянинг Россия Федерациясига нисбатан қарама-қаршилик йўналишини ҳисобга олган ҳолда, Россия томони 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Россия Федерациясининг Гётборгдаги Бош консуллиги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг беш нафар дипломати Швециядан чиқариб юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Швеция дипломат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг