Салом, бу InfinBANK. Visa картасини бепул етказиб беришни буюртма қилганмидингиз?

Бизнес

image

Баҳорда қушлар иссиқ ўлкалардан қайтади, одамлар эса, аксинча, иссиқ ўлкаларга отланади. Агар сизда ҳам бундай режа бўлса, саёҳатингизнинг молиявий томонларини олдиндан режалаштириш ва  InfinBANK Visa картасини банкка бормасдан — уйингизга буюртма қилишга қандай қарайсиз?

Халқаро картасиз ўзга юртда қийналиб қолишингиз табиий. Унинг энг катта фойдали томони — карта билан дунёнинг исталган бурчагида тўлов қилиш мумкин: меҳмонхоналарда, ресторанларда, кимёвий тозалаш пунктларида, сувенир ва бошқа дўконларда, шифохоналарда ва бошқа электрон ҳамда қўлдаги тўлов терминаллари ва банкоматларда Visa логотипли картадан фойдаланиш имконияти бор. Сиз ундан онлайн тарзда ҳам фойдаланишингиз мумкин, масалан: самолётга чипта олишда, меҳмонхонадан хона банд қилишда ва бошқа ишларда. Бунинг учун картангиз реквизитларини хизмат кўрсатувчи ёки етказиб берувчига маълум қилиш етарли, улар хизматни бажариб бўлгач эса картангиздан белгиланган миқдордаги пул ечиб олинади.

Деярли шу усулда интернет орқали нарса харид қилиш мумкин, бунинг учун картадаги махсус 3та рақамни киритиш кифоя.

Қулайлик, танлаш имконияти ва молиявий мослашувчанлик — InfinBANK Visa карталарининг асосий афзалликларидандир. Эҳтиёжингиздан келиб чиқиб сиз стандарт Visa Classic картасини ёки премиум турдаги  — Visa Platinum картасини расмийлаштиришингиз мумкин. Картанинг даражаси қанчалик баландроқ бўлса, унинг эгалари учун ёқимли бонуслар шунчалик кўп: маҳсулот ёки хизмат учун чегирма, кешбеклар, бепул суғурталар, самолётни кутиш учун аэропортдаги бизнес-заллар, консерж-хизматлар ва бошқалар.

InfinBANK  Visa карталарига буюртма бериш учун банкнинг мобил иловаси орқали керакли аризани тўлдириш кифоя. Хизмат бепул, фақатгина карта туридан келиб чиқиб тўлов мавжуд — 35 000 сўмдан (Visa Classic) 180 000 сўмгача (Visa Platinum). Spark русумли автомобиллардан иборат бутун бошли тезкор хизмат кўрсатишга шай, уларнинг ягона вазифаси Visa карталарини етказиб беришдир. Хизмат фақатгина InfinBANK филиаллари бўлган шаҳарларда мавжуд.

Мижоз курьер томонидан етказиб берилган картани олиши учун ўз шахсини тасдиқловчи хужжатни кўрсатиши керак. Бу одатий жараён, чунки курьер карта ўз эгасига етиб борганига амин бўлиши керак. Энди картани банкнинг мобил иловаси орқали ишга тушириш қолди ва InfinBANK Visa картаси билан йўлга чиқишингиз мумкин бўлади.

Visa карталарининг ўзингизга мос турини танлаш учун батафсил маълумотларни банк сайтидан ёки мобил иловадан топишингиз мумкин. Саёҳатингиз завқли ўтишига тилакдошмиз!

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг