Салоҳ “Ливерпуль”дан кейин қайси клубга ўтишни ўйлаётгани маълум бўлди
Спорт
−
19 Март 2022
6119Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоаси билан янги шартномага имзо чекиш ниятида эмас. Салоҳ “Барселона” ёки ПСЖга ўтиш ғоясини ўйлаб кўриши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг “Sport” нашри хабар берди.
Мисрлик суперюлдузнинг “қизиллар” билан имзолаган шартномаси тугашига бир йилдан сал кўпроқ вақт қолди. Аммо Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” билан янги келишув тузишга унчалик иштиёқ билдирмаяпти. Сабаби 30 ёшли ҳужумчига янги қийинчиликлар ва саргузаштлар қизиқарли туйилмоқда ва буни синаб кўриш яхши тажриба бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад Салоҳнинг “Ливерпуль” билан келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Мисрлик иқтидор эгаси жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида 36 учрашувда майдонга тушиб 28 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. Уни “Тransfermarkt” портали 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси