Салоҳ коронавирусдан соғайди
Спорт
−
23 Ноябрь 2020
3026Мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга топширган тести манфий натижа кўрсатди. Бу ҳақда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп маълумот берган.
Мураббийнинг сўзларига кўра, Салоҳнинг соғайганига шубҳа йўқ.
Клоппнинг таъкидлашича, "Ливерпуль" жамоаси Чемпионлар Лигаси олдидан коронавирусга тест топширади ва Салоҳ ҳам жараёнда иштирок этади.
Шунингдек, Клопп Салоҳ бугундан машғулотларда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг коронавирус юқтиргани 13 ноябрда маълум бўлганди.
Жорий мавсумда 28 ёшли мисрлик футболчи Англия Премьер-лигасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.
Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль”да тўп суряпти. Қизиллар таркибида у Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемонати ғолиби бўлган. Бундан олдинги мавсумда Салоҳ жамоаси билан Англия чемпиони бўлди.
Аввалроқ, "Ливерпуль" "ПСЖ" футболчиси Килиан Мбаппе учун ўзининг топ ўйинчиларидан бирини сотишга тайёрлиги ҳақида хабар бергандик. Улар орасида Салоҳ ҳам бор эди.
Англия Премьер-лигасининг тўққиз туридан сўнг, "Ливерпуль" 20 очкога эга ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
LiveБарчаси