Салоҳ фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
21 Май 2106 1 дақиқа
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “Атлетико Мадрид”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Thescore” нашри хабар берди.
Мисрлик ҳужумчи мерсисайдликлар сафида тўққиз йил ўйнаганидан сўнг, мавсум охирида инглиз клубини тарк этади. Шу вақт давомида Салоҳ 441 та ўйинда майдонга тушиб, 257 та гол урди ва 122 та голли узатмани амалга оширди.
Манбага кўра, аввалроқ Саудия Арабистони клублари 33 ёшли футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланган, аммо ҳозир “Атлетико Мадрид” ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Мадрид клуби бундай трансферни амалга ошириш жуда қийин бўлишини тан олмоқда.
“Салоҳ юқори даражадаги футболчи ва албатта, ҳар қандай Европа клуби уни қўлга киритишни истайди. Бироқ ҳозирча расмий ҳаракатлар бўлмади. Асосий муаммо — унинг юқори маоши бўлиб, у клубнинг ҳозирги молиявий тузилмасига мос келмайди”, дейди “Атлетико”га яқин манба.
Салоҳ ҳозирда йилига 20 миллион фунт стерлингдан ортиқ маош олади ва айнан молиявий талаблар унинг Испания клубига ўтишидаги асосий тўсиқ бўлиши мумкин. Агар мисрлик футболчининг ўзи фаолиятини топ-5 чемпионатларидан бирида давом эттиришни истаса ва ойлик маошини камайтиришга рози бўлса, Мадрид клуби Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Live
Барчаси