Салоҳ АПЛ футболчилари орасида ЕЧЛ рекордини ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 12 октябрь куни Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигасида “Рейнжерс”га қарши ўйинда (7:1) 6 дақиқа ичида хет-трик қайд этди. Шу тариқа, Салоҳнинг ЧЛда киритган голлари сони 38 тага етди. Англия Премьер лигаси клубларида ҳаракат қилган ҳеч қайси футболчи Салоҳдан кўп гол урмаган. Бу ҳақда BBC нашри ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, мисрлик футболчидан олдинги энг яхши натижа Дидье Дрогба (“Челси”) ва Серхио Агуэрога (“Манчестер Сити”) тегишли  бўлган. Уларнинг иккиси ҳам Чемпионлар лигасида 36 тадан гол урган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали мисрлик иқтидор эгасини 90 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг