“Салимбойвачча” – Салим Абдувалиев қўлга олинди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 2023
134305Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйида қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус операцияда "Салимбойвачча" номи билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди. Айни вақтда Абдувалиевга нисбатан терговолди суриштирув жараёнлари давом этмоқда. Унинг саломатлиги борасида ижтимоий тармоқларда тарқалган хавотирли гаплар эса ўринсиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилганди. Унда “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.
LiveБарчаси