Салимбойдан ҳокимгача. Халқ Янги Президентдан нима кутяпти?

Жамият

9 июль куни Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилди. 

Овоз бериш жараёнлари соат 8:00 да бошланиб, 20:00гача давом этди. 

QALAMPIR.UZ кун давомида бир нечта сайлов участкаларида бўлиб, сиёсий жараёнда фуқароларнинг фаоллигини яқиндан кузатди.

Хўш, одамлар сайловдан кейин нималар ўзгаришидан умид қилмоқда?  Биз айнан шу саволлар билан сайловчиларга микрофон тутдик.

Ўзбекистонлик тадбиркор, халқ орасида “Салимбойвачча”, номи билан танилган Салим Абдувалиев президентлик сайловида овоз берди. Абдувалиев QALAMPIR.UZ журналисти билан суҳбатда хар бир фуқаро бу жараёнда фаол бўлиши кераклигини таъкидлади. 

“Мен Шавкат Мирзиёевга ишонаман, у кишини ёшлигидан бери биламан. Мирзиёев агар 10 марта президентликка номзодини қўйса, мен 10 марта шу кишига овоз бераман”, дейди Салим Абдувалиев.

Шунингдек, у, агар ҳамма амалдорлар ва мутасаддилар Президентга сидқидилдан хизмат қилса, Ўзбекистон яқин келажакда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллаши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Март ойида Тошкент шаҳар ҳокими бўлган Шавкат Умурзоқов саволимизга жавоб берар экан, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлашини яширмади. 

“Сайловда давлатимиз раҳбари ғолиб бўлса, сайловолди дастурларида айтилганидек, тадбиркорларга кўп имкониятлар берилади. Ижтимоий соҳада катта ўзгаришлар бўлади. Қолаверса, барча номзодларни ҳам дастурларида юқоридагилар айтиб ўтилган”, дейди пойтахт ҳокими.

“Яхши уй-жойлар қуриб, камбағалларга берса биз хурсанд бўламиз. [Шавкат Мирзиёев] шу вақтгача яхши ишлар қилди. Бундан кейин ҳам камбағалларга эътиборни кутиб қоламиз”, дейди яна бир сайловчи-отахон. 

“Тиббиёт соҳасида ўзгариш бўлишини хоҳлардим. Турмуш ўртоғим билан бирга икки марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдик. Яхши қарашмади. Тиббиёт ўзгарсин”, дейди шифокорлардан куйганлардан бири. 

“Сайловдан кейин анча ўзгариш бўлади. Либерал-демократик партия ўзининг сайловолди дастурини тақдим этган. Инсон қадри деган таомилнинг амалий намунаси бўлади. Ёшларга катта имкониятлар яратилади. Таълим, тиббиёт, иқтисодиётда катта ўзгаришлар бўлади”, дейди ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Президент сайлови Шавкат Умурзоқов Салимбой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг