“Саховат” ва “Мурувват” уйлари Давлат божхона қўмитасига бириктирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли қарори билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилади. Бу ҳақда “Нигоҳ” Telegram каналида хабар берилди. 

Бунда Давлат божхона қўмитаси:

•  тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

•  тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш ва бошқаларда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

•  2023-2024 йилларда ДБҚ билан биргаликда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламаларини ўрнатилишини таъминлайди;

•  2022 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, ССВ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этади;

•  2023 йил 1 июнга қадар ССВ билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made