Саида Мирзиёева ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан учрашди
Жамият
−
17 Ноябрь 2023
2799Кеча, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.
Йиғилишда дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятлар муҳокама қилинди ва ахборот кодекси тузиш ғояси илгари сурилди.
“Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим”, деди Мирзиёева.
Шунингдек, учрашувда ушбу мавзу доирасида истиқболдаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашганди.
LiveБарчаси