Саида Мирзиёева Рубиога Регистонни кўрсатди
Жамият
−
13:18 1803 1 дақиқа
Бугун, 19 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Журналистлар билан мулоқот чоғида жаноб Рубио Самарқанд кўп асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади. Бугун эса ушбу заминда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда”, дейди Саида Мирзиёева.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Унинг билдиришича, Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифи айнан Самарқандда ўтаётгани ўзига хос рамзий маънога эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марко Рубио билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. Учрашув якунида Ўзбекистон томони NASA билан ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берувчи Артемида битимларини имзолади.
Live
Барчаси