Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари форумида қатнашди
Жамият
−
14 Май 1851 1 дақиқа
Бугун, 14 май куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида қатнашиб, Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Бугун Бухорода ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг анжуман иштирокчилари – бутун Осиёдан жам бўлган етакчи аёлларга: сиёсатчи, тадбиркор, олима ва экспертларга йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирдим”, дейди Саида Мирзиёева.


Унинг билдиришича, Президент мурожаатида форум қатнашчиларининг юксак касбий маҳорати, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақада, балки бутун дунёда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясига самарали хизмат қилиши алоҳида таъкидланган.

Live
Барчаси