Саида Мирзиёева Парижда Макрон билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макроннинг қабулида бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

“Франция Президенти Эммануэль Макронга эътибор ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдираман. Учрашувда Ўзбекистон Президентининг самимий тилакларини етказдим”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Шунингдек, у давлатларни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туришини қайд этган. Шу билан бирга, Саида Мирзиёева келгусида ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳалар амалга оширилишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Францияга боргани ва Франция Ҳукуматининг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг