Саида Мирзиёева Ашхободдаги кўргазмага борди
Жамият
−
19:51 737 1 дақиқа
Бугун, 21 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмасига борди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди”, дейди Саида Мирзиёева.



Унинг билдиришича, ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттирган: табиат ҳам худди мунис оналардек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандлар онгига ҳам сингдириш жуда муҳим.

“Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклайман. Эзгу ва ибратли ташаббус учун раҳмат!” дейди Президент Администрацияси раҳбари.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси