Президентнинг қизлари Андреа Бочеллининг концертига борди
Жамият
−
02 Сентябрь 15101 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ва кенжа қизи, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева кеча, 1 сентябрь куни Италиянинг дунёга машҳур хонандаси Андреа Бочеллининг Самарқанддаги концертига борди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.
Саида Мирзиёева фарзандлари – Миромон, Саодатхон ва Шавкатжонни, Шаҳноза Мирзиёева эса кенжа қизи Ранияни ҳам концертга олиб борган. Шунингдек, Президент оиласининг бошқа аъзолари, хусусан биринчи хоним Зироатхон Мирзиёеванинг синглиси ва унинг қизи Диёра Усмонова ҳам концертда кўриниш берган.

“Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бормоқда. Бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини жамлаган майдон сифатида ўзини намоён этмоқда. Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз”, дея ёзган у.

Администрация раҳбари Бочеллининг концертини юқори баҳолаган.

“Таниқли тенор Андреа Бочеллининг 1 сентябрь куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концерти бунга яна бир исбот бўлди. Санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жаранглади”, дейди у.
Маълумот учун, Андреа Бочелли – дунёга машҳур итальян тенор санъаткори бўлиб, классик ва попни бирлаштирган ижроcи орқали машҳурдир. У 90 миллиондан ортиқ диск сотган, “Time to Say Goodbye” сингари глобал ҳитлари орқали танилган. Кўплаб нуфузли саҳналарда, жумладан, АҚШ президентлари, Папалар ва Британиянинг Қироллик оиласи олдида ижро этган.
Унинг концерти учун билет нархлари ҳудудларга қараб ўзгариб туради. Хусусан, АҚШдаги 2025 концертлари учун энг арзон чипта 68–121 доллар оралиғида, энг қиммати эса 1000–13,000 долларгача.
Бочеллининг Самарқандда берган концерти Ўзбекистон санъат ва маданиятини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилмоқда. Аммо чипта нархлар кўрсатилмаган.
Live
Барчаси