Сафина Саъдуллаева Швейцариядаги мусобақада совриндор бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик таниқли енгил атлетикачи Сафина Саъдуллаева Швейцарияда ўтказилган  “Gala dei Castell” мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Баландликка сакраш дастурида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Саъдуллаева беллашувларда 1,88 метр натижа қайд этган. Олтин медаль учун Сафинага бор-йўғи 3 сантиметр етмаган, холос.

1. Элинор Паттерсон (Австралия) – 1,91 метр;
2. Елена Валлортигара (Италия) – 1,91 метр;
3. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1,88 метр.

Қайд этиш керакки, 24 ёшли атлет учун 2022 йил жуда омадли келди. Сафина Швецариядаги мусобақада бронза медалини қўлга киритишидан олдин, Будапешт Гран-присидаги ғалаба қозонган эди. Аввалроқ, Сафина Польшада ўтказилган “Бриллиант лига” мусобақаси ва Коняда (Туркия) бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам зафар қучган.

Маълумот учун, Сафина Саъдуллаева Олимпия ўйинлари  Токио-2020 да иштирок этган. Шунингдек, у 2021 йилнинг 30 июнида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сафина Саъдуллаева

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг