Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради
Жамият
−
24 Февраль 2021
13990Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 февраль куни видеоконференцалоқа форматида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев иштирокида икки мамлакат ўртасидаги қонунчилик базасининг инвентаризацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтган.
Музокаралар давомида томонлар Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифини тайёрлаш ва мазмунан тўлдириш масаласига алоҳида эътибор қаратган. Расмий ташрифнинг аниқ санаси ҳали маълум эмас.
Шунингдек, вазир ўринбосарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашган. Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь