Садир Жапаров ўз уйини муҳтож оилаларга берди
Олам
−
01 Октябрь 2021
12291Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров муҳтож бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлашга ёрдам бериш мақсадида ўзининг икки қаватли уйини сотувга қўйди. Давлат раҳбари ушбу уйда оиласи билан 5 йил яшаган. Бу ҳақда Президент сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Қирғизистон раҳбарининг уйи давлат ипотека компанияси балансига қўйилади, кейин эса ким ошди савдосида сотилади. Кўчмас мулк сотувидан тушган пул эҳтиёжмандлар учун квартира сотиб олишга сарфланади. Компаниянинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, маблағ ўн оилага етарли бўлиши керак. Президент республиканинг йирик амалдорларига муҳтожларни қўллаб-қувватлашда ундан ўрнак олишларини маслаҳат берган.
“Биз молиявий имкониятга эга бўлган Қирғизистон фуқароларини уй-жойга муҳтожларга ёрдам беришга чақирмоқчимиз. Ҳамма билади, республиканинг кўплаб аҳолиси уй сотиб олиш учун пул топиш мақсадида чет элга кетишади. Биз уй-жойни барча фуқаролар учун, фаолият туридан қатъи назар, арзон қилишимиз кера”, дея таъкидлади Жапаров.
Қирғизистон Президентининг қўшимча қилишича, коррупцияга қарши кураш ва қонунбузар амалдорлардан мусодара қилинган кўчмас мулкни сотиш мамлакатда уй-жой инқирозини ҳал қилишга туртки бўлади.
LiveБарчаси