Садир Жапаров Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
Олам
−
11 Март 2021
7136Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 март куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент шаҳрида мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.
Жапаровнинг мамлакат бўйлаб ташрифи Мустақиллик майдонидан бошланди.
Қирғизистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтдаги Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шундан сўнг, Қирғизистон президенти Кўксарой қароргоҳига йўл олди.
Бугуннинг ўзида Кўксарой қароргоҳида қабул маросими ва икки мамлакат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь