Садир Жапаров Мирзиёевнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди

Жамият

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг  21 сентябрь куни Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида мамлакат Президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашган.

Суҳбат давомида томонлар юксак даражадаги келишувларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва самарали парламент назоратини таъминлаш, икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик, шу жумладан, чегара ҳудудларининг маҳаллий муниципал Кенгашларининг самарали алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, икки мамлакат аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида яқин маданий-гуманитар алоқалар ва мулоқот учун барча зарур қулай шарт-шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидладиган. 

Шунингдек, бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг