Саакашвили Грузияга очлик хавф солишидан огоҳлантирди
Олам
−
11 Май 2020
5304Грузия собиқ Президенти, Украинани ислоҳ қилиш бўйича ижроия қўмитаси раҳбари Михаил Саакашвили агар Киев ва Тбилиси ўртасидаги муносабатлар бузилса, Грузия халқи очликка дучор бўлишини айтди. У бу ҳақда “Mtavari Arxi” телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг фикрича, Грузия Украинага кўпроқ муҳтож, аксинча эмас. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Грузия дўконларида харид қилинадиган нарсаларнинг аксарияти “масалан, дон, гречка, гўшт маҳсулотлари, колбаса, сут” Украинадан келтирилади.
“Украина бизнинг маҳсулотларимиз учун жуда муҳим бозор. Украина билан муносабатларга соя тушириш фалокатга олиб келади ва эртага Грузияда одамлар очликдан ўлади”, деди Саакашвили.
Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленский 7 май, пайшанба куни Михаил Саакашвилини ислоҳотлар қўмитаси раиси этиб тайинлади. Шундан сўнг, Грузия Киевдаги ўз элчисини чақиртириб олди. Сабаби Михаил Саакашвили Грузияда Президентлик қилган вақтда кўплаб жиноятларни содир этганликда айблаб келинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь