Саакашвили госпиталда ҳушини йўқотганини маълум қилди
Олам
−
28 Декабрь 2021
4023Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили уни ҳарбий госпиталдан олиб кетиш учун қора кийимдаги бир неча киши келганини ва қаршилик кўрсатиш вақтида у ҳушини йўқотганини маълум қилди.
“Бугун тахминан беш яримларда қора формадаги одамлар мени олиб кетишга келишди. Улар мени олиб кетишларини айтишди, лекин қаерга эканини айтишмади. Қон босимимни ўлчашни талаб қилдим, босим 180, иккинчи ўлчовдан кейин — 200/110 , менинг нормам эса 120/180. Бу менимча, гипертоник инқироз эди. Мен пульс ва босим нуқтаи назаридан ҳеч қачон бундай ҳолатда бўлмаганман. Шундан сўнг улар мени куч билан олиб чиқишга ҳаракат қилишди, мен эса қаршилик кўрсатдим, шундан кейин ҳушимдан кетдим, баъзи қисмлари эсимда йўқ”, деб ёзади Саакашвили адвокат Ника Гварамия журналистларга ўқиб берган мактубида.
Саакашвилининг сўзларига кўра, у уйғонганида шифокорни кўрган. Шифокор унга ҳеч қаерга ўтказилмаслигини айтган.
Маълумот ўрнида, Саакашвили жорий йилнинг 1 октябрь куни Грузияда ҳибсга олинди. Грузияда у банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши бўйича ишлар юзасидан сиртдан судланган эди. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясидаги талончилик ва давлат бюджети маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ ишларда иштирок этмоқда, улар ҳали ҳам судларда кўриб чиқиляпти.
Грузия расмийлари Саакашвилини озод қилишдан бош тортмоқда. Бош вазир Ираклий Гарибашвилининг айтишича, собиқ Президент узоқ муддат қамоқда қолади, у бутун муддатини ўтайди. Айни дамда Саакашвили узоқ давом этган очликдан сўнг Горидаги ҳарбий госпиталда даволанмоқда.
LiveБарчаси