Саакашвили ҳарбий шифохонага ётқизилди

Олам

image

Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили бугун, 20 ноябрь куни Тбилиси чеккасидаги Глдани туманидаги қамоқхона шифохонасидан Гори шаҳридаги ҳарбий госпиталга етказилди. Колоннанинг тез ёрдам машинаси билан ҳаракатланиши акс этган кадрларни Грузиянинг “ТВ Пирвели” телеканали жонли эфирда намойиш қилди.

Собиқ Президентга йўлда унинг даволовчи шифокори Николоз Кипшидзе, онаси Гиули Аласания, қамоқхона шифохонаси шифокорлари, шунингдек, адвокатлар Дмитрий Садзаглишвили ва Ника Гварамия ҳамроҳлик қилган.

Шифохонада вазият тинч. Бинонинг атрофи полиция томонидан ўраб олинган. Айни дамда адвокатлар ва даволовчи шифокор Саакашвилининг олдига бориш ва унинг ҳибсда сақланаётган шароитлари билан танишиш учун рухсат кутмоқда.

Кеча, 19 ноябрь куни Саакашвилининг адвокати Гварамия собиқ раҳбар ҳарбий госпиталга ўтказишга ва 50 кун давом этган очликни тўхтатишга рози бўлганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг