Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
24 Июль
14614Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини 26 октябрь куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўша куни Рўзибоев Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC 308 турнири доирасида октагонга чиқади. Унга россиялик Ринат Фахретдинов рақиблик қилади.
32 ёшли Фахретдинов MMA'да жуда яхши статистикага эга. У шу вақтга қадар 25 та жанг ўтказиб, 24 тасида рақибларидан устун келган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Охирги жангини UFC on ABC 6 турнири доирасида ўтказиб, даниялик Николас Далбини мағлубиятга учратган.
30 ёшли Рўзибоев MMA'да 43-34-9 рекордга эга. У охирги жангини шу йил май ойида UFC on ESPN 56 турнири доирасида америкалик Хоакин Баклига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берганди.