Рўзибоев UFC'даги дебют жангидан умумий қанча фойда кўрди?

Спорт

image

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев илк жанги учун қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Gidstats” хабар берди

Манбага кўра, дебют жангида бразилиялик Бруно Феррейрани илк раундда нокаутга учратган Рўзибоев ғалабаси орқали 16 минг доллар пул олган. Уларнинг 12 минг доллари мазкур жанг учун кафолатланган гонорар, 4 минги эса ташкилот томонидан реклама қилинаётган спорт кийимлари бренди ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, Нурсултон турнирдаги ёрқин ғалабаси эвазига UFC'нинг “Мусобақанинг ёрқин чиқиши” номинациясида ҳам ғолибликни қўлга киритди. Бу орқали у ташкилот томонидан махсус 50 минг долларлик бонусга ҳам лойиқ кўрилди. Демак, ўзбекистонлик спортчи умумий ҳисобда 66 минг доллар миқдордаги пулларга эга чиққан.

Қуйида UFC Vegas 76 турнирининг барча қатнашчилари мусобақадаги иштироки учун қанча пул ишлаб олгани келтирилган.

  • Шон Стрикленд – 266 минг доллар;
  • Абусупьян Магомедов – 104 минг доллар;
  • Дамир Исмагулов – 66 минг доллар;
  • Грант Доусон – 56 минг доллар;
  • Макс Гриффин – 96 минг доллар;
  • Майкл Моралес – 16 минг доллар;
  • Ариане Липски – 36 минг доллар;
  • Мелисса Гатто – 28,5 минг доллар;
  • Беноит Сент–Денис – 28,5 минг доллар;
  • Исмаэль Бонфим – 16 минг доллар;
  • Бруно Феррейра – 16 минг доллар;
  • Кевин Ли – 104 минг доллар;
  • Ринат Фаҳрidдинов – 16 минг доллар;
  • Яна Сантос – 91 минг доллар;
  • Кароль Роса – 54 минг доллар;
  • Ивана Петрович – 16 минг доллар;
  • Луана Каролина – 42 минг доллар;
  • Жоандерсон Брито – 28,5 минг доллар;
  • Уестин Уилсон – 16 минг доллар;
  • Александр Романов – 54 минг доллар;
  • Благой Иванов – 54 минг доллар;
  • Гурам Кутателадзе – 66 минг доллар;
  • Элвис Бренер – 66 минг доллар.

Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев гонорар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made