Рўзибоев машҳур UFC жангчисига “вызов” ташлади

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев америкалик спортчи Стивен Томпсон билан жанг қилмоқчи. 

Гап шундаки, Стивен Томпсоннинг UFC 291 турнирида бразилиялик Мишель Перрейрага қарши жанги бекор бўлганидан кейин, Рўзибоев унга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

“UFC менга бу жангни кейинги ҳафта ёки истаган вақтингизда ташкил қилиб беринг. Мен ҳар доим тайёрман!  Дана Уайт менга локация юборинг”, дейди Рўзибоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Рўзибоевнинг навбатдаги жанги бразилиялик Кайо Борральога қарши ўтказилишини тасдиқлаганди. Рўзибоев - Борральо жанги 4 ноябрь куни Сан-Паулуда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев UFC 291

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг