Рўзғор ташвишида Россияга кетган 45 яшар ўзбекистонлик қурилиш майдонида вафот этди

3-саҳифа

image

Ўзбекистондан келган 45 яшар меҳнат муҳожири Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли бино қурилиш мақдонидан пастга қулаб, вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа Петроград туманида содир бўлган. 

Тергов маълумотларига кўра, Чапаев кўчасида жойлашган турар-жой биноси қурилиши вақтида 45 ёшли ишчи баландликдан қулаган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг маълум қилишича, фожиа Петроград қирғоғидаги “Мануфактура James Beck” янги турар-жой мажмуаси қурилиш майдончасида содир бўлган. Марҳум Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, еттинчи қаватдан қулаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

501

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг