Рўзадорлар эмланиши мумкинми?
Саломатлик
−
14 Апрель 2021
4425Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига старт берилган эди. Кеча, 13 апрелдан эса муқаддас Рамазон ойи бошланди. Шу туфайли кўпчиликда рўза тутган ҳолда эмланиш мумкинми, деган савол пайдо бўлган. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга қуйидагича жавоб берди.
“Рўза тутишда белгиланган талаб ва амалларни ўрганиб чиқсак, имкон қадар бемор одамлар ўз саломатликларини оғирлаштирмасликлари учун айрим касалликларда рўза тутмасликлари тавсия этилади. Бундай ҳолатларда, эмлаш жараёнига таклиф этилган бўлсангиз ва шифокор кўрувида касалликнинг ўткир ҳолати ёки авж олган даври кечаётгани аён бўлса, бу фуқаролар эмланмайдилар.
Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб хис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлсалар, шифокор уларни ҳолатларини ўрганиб чиқиб хулоса қилади.
Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда – шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади. Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади.
Таъкидлаш керакки, инсонлар рўзаларини бузмай туриб ҳам эмланиш орқали организмда коронавирус инфекциясига қарши иммунитет ҳосил қилишлари мумкин”.
Aввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати дунё уламолари хулосасига асосланиб, коронавирусга қарши эмлаш тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири бўлгани, бунинг устига озиқлантирувчи эмаслигини инобатга олган ҳолда вакцина олиш жоиз экани, бу рўзани бузмаслиги ҳақида баёнот берган эди.
Камола Адҳамова
LiveБарчаси