Рустам Холматов янги лавозимга тайинланиши кутиляпти
Жамият
−
02 Февраль 2021
23865Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилганди.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига сайланади.
Бугун, 2 февраль куни касаба уюшмаларининг Пленум йиғилишида Холматовнинг раисликка сайланиши кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири Қарши давлат университети ректори этиб тайинланганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий қилишга бағишланган селектор йиғилишида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлишини қайд этганди.
LiveБарчаси