Руслан Нуриддиновга Gentra совға қилинди (видео)
Спорт
−
23 Июнь 2023 17972 1 дақиқа
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновга Gentra автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, кеча, 22 июнь куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган гала концертда вилоят ҳокими бир гуруҳ андижонлик спортчиларни маиший техникалар ва шу каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаган.
Улар қаторида спортнинг оғир атлетика тури бўйича Олимпиада, Жаҳон ва Осиё чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам бор.

“Албатта, бу совғадан жуда хурсанд бўлдим. Насиб этса, Париж-2024 Олимпиадасида ҳам қатнашиб, бунданам яхши совғаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз”, дейди Нуриддинов.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь