Руни, Агуэро ва яна 6 та футболчи АПЛ Шон-шараф залига киритилди

Спорт

image

Саккиз нафар таниқли собиқ футболчи Англия Премьер лигасининг Шон-шараф залига кирди. Бу ҳақда Англия Премьер лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Премьер-лига Шон-шараф залига қуйидаги футболчилар киритилган: Дидье Дрогба (“Челси”), Патрик Виейра ва Иан Райт (иккаласи ҳам "Арсенал"), Петер Шмейхель, Пол Скоулз ва Уэйн Руни (барчаси "Манчестер Юнайтед"), Венсан Компани ва Серхио Агуеро (иккиси "Манчестер Сити").

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лига шон-шуҳрат залига олдинроқ киритилган футболчилар Тьерри Анри ва Деннис Бергкамп (иккаласи ҳам "Арсенал"), Алан Ширер (“Ньюкасл Юнайтед”), Эрик Кантона, Рой Кин ва Дэвид Бекхэм (барчаси "Манчестер Юнайтед"), Фрэнк Лэмпард (“Челси”), Стивен Жеррард (“Ливерпуль”).

Маълумот ўрнида, Премьер-лиганинг Шон-шараф залига аъзолик собиқ футболчиларга бериладиган энг юқори индивидуал мукофот ҳисобланади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг