Руминияда халқ мамлакат парламентига бостириб кирди
Олам
−
21 Декабрь 2021
4679Бугун, 21 декабрь куни Руминияда COVID-19 нинг “omicron” штамми билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб жорий қилинган чекловлардан норози халқ қўзғолон кўтарди. Парламент эълон қилган, мамлакатда ишчи ходимларнинг ковидга қарши эмланишини мажбурий қилиб белгилаш ҳақидаги қарордан нозири оломон пойтахт Бухарестда йўлларни тўсиб парламентга ҳужум қилган.
Эрталаб бутун мамлакатдан келган тахминан 2000-2500 киши парламент олдига тўпланиб, Руминия байроқларини ҳилпиратган ҳолда, “Озодлик” деб ҳайқиришган.
Бино ҳовлисига дарвозани бузиб кирган намойишчилар машиналарга қарата бўёқ сепишган ва қўриқлаш хизматини кириш эшикларни ёпиб қўйишга мажбурлашган. Бир қанча вақт давом этган намойишдан сўнг халқ тарқалган, полиция эса уларга нисбатан куч ишлатмаган.
Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 89 мамлакатида аниқланган “omicron” штамми бошқаларига қараганда тезроқ тарқалиш имкониятига эгалиги айтилмоқда.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь