Руминия ва Болгарияда НАТОнинг йирик машғулотлари бошланмоқда

Олам

image

Руминия ва Болгария ҳудудида НАТОнинг “Dacian Fall 2025” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланмоқда. Бу ҳақда “Radio Romania” хабар берди.

Бугун, 20 октябрдан 13 ноябргача давом этадиган бу машғулотларда альянсга аъзо 10 мамлакат – Бельгия, Болгария, Испания, Италия, Люксембург, Польша, Португалия, Руминия, Шимолий Македония ва Франциядан 5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳамда 1,2 минг дона ҳарбий техника иштирок этади.

Машғулотлар НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги жанговар гуруҳларини бригада даражасигача кенгайтиришнинг якуний босқичи ҳисобланади. Радиостанция маълумотига кўра, “Жануби-Шарқ” номли кўп миллатли қўмондонлик дивизияси томонидан режалаштирилган бу машғулотларнинг мақсади НАТО кучларининг шарқий қанотдаги интеграциясини мустаҳкамлаш. 

Маълумот учун, “Жануби-Шарқ” қўмондонлик дивизияси 2015 йил 1 сентябрда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси НАТОнинг жануби-шарқий қанотидаги, хусусан, Руминия ва Болгариядаги коллектив мудофаа операцияларини мувофиқлаштиришдан иборат.

НАТОнинг Руминиядаги жанговар гуруҳи (Forward Land Forces Battle Group) эса 2022 йилда Украинадаги можаро шароитида альянснинг тўсиқ ва мудофаа сиёсатининг марказий элементи сифатида ташкил этилган. Гуруҳ таркибида Франция, Бельгия, Люксембург ва Испаниядан тахминан 1 700 нафар ҳарбий хизматчи бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция Мудофаа вазири Пол Йонсон Германиянинг RND нашрига берган интервьюсида Европа “уруш режими”га кириши кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО ҳарбий машғулот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг