Руҳоний самолёт ҳалокатида бир эмас, кўплаб одамлар айбдорлигини айтди

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Украина самолёти уриб туширилишида фақат бир одамни айблаш мумкин эмаслигини айтди.

"Ҳаво мудофааси билан таниш бўлганим туфайли, бунда бир одамни айблаш мумкин эмаслигини айтаман. Бу иш ортида нафақат тугмани босган киши, балки бошқалар ҳам бор. Шунинг учун одамлар бу масалага адолатли муносабат билдиришларини истайман", дейди Ҳасан Руҳоний.

Унинг таъкидлашича, Ҳукумат бундай ҳолат келгусида такрорланмаслигини кафолатлаш учун  авиаҳалокатлар доир барча маълумот ва томонларни текшириш, айдорларни жазолаш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Киевга парвозни амалга ошираётган "Украина халқаро авиалиниялари"га қарашли Boeing-737-800 лайнери 8 январь куни Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, ҳалокатга учраган. Бортдаги 176 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган.

Шанба куни Эрон ҳарбийлари "Украина халқаро авиалиниялари" йўловчи самолёти "инсон хатоси" туфайли тасодифан уриб туширилганини маълум қилди. Boeing хатолик туфайли душман самолёти сифатида қабул қилинган, негаки, у муҳим ҳарбий объект яқинидан учиб ўтаётан бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Руҳоний

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг