Марғилонда табиий газ етказиб беришни ваъда қилган газ корхонаси ходимига жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
07 Декабрь 2019
8023“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Марғилон шаҳар филиали уй ичи хизмат чилангари Б.М. 2015 йил апрель ойида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган “Гўраввал” маҳалласида яшовчи аҳолига табиий газ етказиб берилиши ҳақида ваъда беради, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати.
Аҳолини ишонтириш учун 17 нафар фуқароларга корхона раҳбарининг имзоларини қалбакилаштириб қўйилган сохта табиий газ етказиб бериш шартномасини тақдим қилган ва 1 млн. 561,8 минг сўм нақд пул маблағларини йиғиб олган. Шунингдек, у мазкур ҳудудда яшовчи 38 нафар маиший истеъмолчиларга ноқонуний равишда газ ҳисоблагичсиз табиий газ етказиб бериб, давлат манфаатларига 16 млн. 755,8 минг сўмлик моддий зарар етказган.
Вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг 29.11.2019 йилдаги 402 сонли хулосасида, маиший истеъмолчилар учун табиий газ етказиб бериш шартномасидаги имзолар қалбакилаштирилганлиги кўрсатилган.
Тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228 моддаси 1 қисми ва 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.
LiveБарчаси