Зеленский Лондонда. У Борис Жонсон билан учрашиб, шартнома имзолади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб турибди. У бугун, 8 октябрь куни Бош вазир Борис Жонсон билан учрашув ўтказди. 

Украина раҳбари Жонсонга Донбассдаги хавфсизлик ҳолати ҳақида маълумот бериб, Буюк Британия Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. 
 
Музокаралар давомида суҳбатдошлар бугунги кунда дунё дуч келаётган жиддий муаммоларни, яъни коронавирус пандемияси ва глобал иқлим инқирози оқибатларини бартараф этишда биргаликдаги ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидладилар. 

Шунингдек, ўзаро савдо алоқаларини такомиллаштириш зарурлиги муҳокама қилинди. Буюк Британия Бош вазири икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ даражасини ошириш кун тартибида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 

Учрашув якунида томондлар сиёсий ҳамкорлик, эркин савдо ва стратегик шериклик тўғрисидаги Битимни имзоладилар. 

Зеленский Шартноманинг икки томонлама алоқалар учун янги асос сифатида, хусусан Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши шароитида алоҳида аҳамиятини таъкидлади. 

"Бугун Украина ва Буюк Британия учун тарихий кун: биз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичини бошлаймиз", дейди Президент. 

Ҳужжат стратегик шериклик муносабатларини ўрнатади ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Борис Жонсон

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг