Ростов вокзалида қолиб кетган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилади
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
7354Бироз аввал, Россиянинг Ростов вилоятидаги вокзалда 3 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси тўплангани, улар бир неча кундан буён вокзал ҳовлисида тунаётгани, фуқаролар орасида вояга етмаган болалар, ҳатто, гўдаклар борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси бош консули Рустам Кўрганбоевнинг маълум қилишича, 3 мингга яқин ўзбекистонликни яқин вақтларда Ватанга қайтариш режалаштириляпти.
“Бугун поезд келади. Бу учинчи поезд. Эртага у Тошкентга қараб йўлга тушади. 940 нафарга атрофида ватандошимизни жўнатишни режалаштиряпмиз”, дейди Кўрганбоев.
Унинг аниқлик киритишича, меҳнат мигрантлари Жанубий ва Шимолий Кавказ федерал округларига мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари учун келган. Ўтган йилларда Ўзбекистон фуқаролари РФни мавсум тугагач, автобус ёки машиналарда тарк этган. Бироқ бу йил пандемия сабаб чегараларда ўрнатилган чекловлар сабаб кетолмай қолган.
“Кейинчалик ҳам келишув ва рухсат берилган доирада жўнатишни режалаштиряпмиз. Яъни, бизда кетишни истаётганлар кўп. Ҳозирда рўйхатда 3 мингга яқин одам кутяпти”, деган консул.
Унинг сўзларига кўра, ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш Ростов ҳокимиятидагилар билан бирга амалга оширилади. Барчаси назоратга олинган.
LiveБарчаси