“Ростов” Шомуродовни итальян клубига сотишга рози бўлди

Спорт

image

“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияга кўчиб ўтиши кутиляпти. Бу ҳақда “Спорт экспресс” хабар берди.

“Ростов” раҳбарияти Италиянинг “Женоа” жамоасининг Элдор Шомуродни сотиш учун юборган 9 млн евролик таклифини қабул қилган. Шунингдек, “Ростов” ўйинчининг кейинги трансферидан ҳам 15 фоиз улуш олади.

Томонлар италияликлар футболчи учун тўлайдиган пулнинг муддати бўйича келишиб олиши қолган.

Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан бери “Ростов” сафида тўп суради. У жорий мавсумда 8 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмаган. Ўзбекистонлик футболчи Европа Лигаси 3-саралаш босқичида “Маккаби”га қарши ўйинда гол урди ва 29 февралдан бери давом этаётган голсиз сериясини бузди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг