Россиянинг ядровий сувости кемаси Кубага борди
Олам
−
13 Июнь
15176Россия денгиз флотининг ядровий сувости кемаси ҳамда яна бир қанча кемалар Кубага кириб борди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Билдирилишича, мамлакатнинг “Адмирал Горшков” фрегати ва “Қозон” атом сувости кемаси ёнилғи ташувчи кема ҳамроҳлигида Москванинг Украина билан муносабати кескин тус олаётган бир пайтда, ўз кучининг намойиши сифатида беш кунлик ташриф билан Кубага етиб борган. Уларни Гаванадаги Малекон денгиз бўйида томошабинлар, балиқчилар ҳамда Куба полицияси салютлар билан кутиб олган. Бу ташриф Украинанинг АҚШ ҳамда баъзи бошқа Ғарб иттифоқчилари Россиянинг Харьков шимоли-шарқига янгидан ҳужуми ва жанговар қўшинлар, ўқ-дорилар тақчиллиги фонида Киевга қуролларини Россия ичидаги нишонларга қарши қўллашга рухсат берганидан кейин амалга оширилди.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, ушбу тўртта кема Кубага кетаётганда Атлантика океанида ракета қуроллари бўйича машғулотлар ўтказган. Келтирилишича, сувости кемаси ва фрегати Циркон гипертовушли ракеталари, Калибр қанотли ракеталари ва кемаларга қарши Оникс ракеталари билан жиҳозланган.
Куба ҳукумати ўтган ҳафта ушбу ташриф Гаванага дўст бўлган мамлакатларнинг денгиз флоти кемалари томонидан одатий амалиёт эканлигини ва флот ядровий қуролга эга эмаслигини айтган эди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг журналистларга берган интервьюсида бундай денгиз машқлари одатий ҳол экани, илгари ҳам шундай ҳолатлар кўп кузатилганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Россия Кубага ракета ўтказгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, аммо АҚШ ҳар доим ҳушёр ҳолатда туради.
Маълумот учун, Гавана Флорида штатининг жанубида, Ки-Уэстдан 160 километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда АҚШнинг ҳарбий-денгиз ҳаво станцияси жойлашган.