Россиянинг ўзи Ўзбекистондан мигрантларни поездларда олиб кетмоқчи

Олам

image

Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон билан мигрантларни чартер поездларда ташиш тартибини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қурилиш вазирининг ўринбосари Никита Стасишин Шарқий иқтисодий форумда эълон қилган.

“Биз ҳозирда Татьяна Галикованинг кўрсатмаси билан ишлаяпмиз. Келаси ҳафтада биз Ўзбекистонга сафар қиламиз ва мигрантларни марказлаштирилган тарзда Қозоғистон орқали олиб келишга имкон берувчи барча жараёнларни, жумладан муҳожирларни саралаш, эмлаш ишларини амалга оширамиз”, деган Стасишин.

Унинг сўзларига кўра, муҳожирларни тажриба тарзида Россияга олиб келиш тартибини йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Маълум бўлишича, Россия Қурилиш вазирлиги мамлакатдаги қурилиш майдонларида ишлаш учун чартер поездларда меҳнат муҳожирларини олиб кириш имкониятини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант поезд

Баҳолаганлар

870

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг