Россиянинг Нью-Йоркдаги консуллигига ҳужум уюштирилди
Олам
−
03 Февраль 2021
8015Россиянинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги Давлат департаментидан элчихонага қилинган ҳужумидан сўнг дипломатик ваколатхонанинг хавфсизлигини таъминлашни илтимос қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, “Россияга қарши акция” пайтида номаълум шахс бинонинг олд қисмини қизил бўёқ билан булғаган.
“14:00 дан 20:00 гача бош консулхона биноси ёнида Россияга қарши митинг бўлиб ўтди, ниқоб кийиб олган номаълум шахс бир неча марта бўёқ отди. Биномизнинг олд томони, бир қисми қизил бўёққа бўялди”, дея маълум қилди элчихона ходими.
Унга кўра, кун давомида акция иштирокчилари сони турлича бўлиб, максимал сони ўнга яқин одамни ташкил этган.
Қайд этилишича, дипломатик хизмат бинонинг тартибини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилинган, аммо бутун акция давомида полиция консулликка келишнинг иложи йўқлигини маълум қилган.
LiveБарчаси