Россиянинг ғалабаси Си каби диктаторларга сигнал бўлади – Бербок
Олам
−
16 Сентябрь 2023
10595Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни "диктатор" деб атади. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ундан Украина инқирозининг натижаси ҳақида сўралганида, Бербок Ғарб давлатлари Киев ҳукуматини қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтган.
“Агар Россия ғалаба қозонса, бу Си [Цзиньпин] каби диктаторларга сигнал беради”, деган Германия ТИВ раҳбари.
Сиёсатчи Тайванни ўз таркибига қўшиб олишга уринаётган Хитой раҳбарига ишора қилган бўлса-да, бу ҳақда очиқ гапирмаган.
Бундан ташқари, Бербок Америка Қўшма Штатларида Вашингтон томонидан Украинага ажратилган маблағлар ҳисобига истеъмол нархлари кўтарилаётганини билдирган.
“Ғарб давлатлари Киевни қўллаб-қувватламаса, бу янада қимматроққа тушиши мумкин", деган Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Анналена Бербок Хитойга борган ва ўша пайтдаги Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг билан музокара ўтказганди.
LiveБарчаси