Россиянинг энг кекса кишиси вафот этди
Олам
−
11 Май 2019
10892Россиянинг энг кекса фуқароси, ингушетиялик 123 ёшли Аппаз Илиев вафот этди.
Бу ҳақида Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров маълум қилган.
“Аппаз Лоросович даврлар ва авлодлар алмашинувини ўз кўзи билан кўрган инсон эди. Унинг 8 фарзанди, 35 нафар невараси ва 20 дан ортиқ чевараси бор. У билан учрашганимда доимо соғлом ва бақувват, ҳаётни севадиган меҳрибон киши эканлигига гувоҳ бўлганман” – деб ёзган Юнус-Бек Евкуров Инстаграмдаги саҳифасида.
Мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, душанба куни Аппаз Илиев органлар етишмовчилиги хасталиги билан оғир аҳволда Ингушетия республикаси касалхонасига ётқизилган. У комада бўлган. Юнус-Бек Евкуров жума куни касалхонага ташриф буюриб, бемор ҳақида унинг яқинлари ва шифокори билан суҳбатлашган.
Аппаз Илиев 1896 йил 1 март куни Ингушетия республикаси тоғли Жейрах тумани Гули қишлоғида туғилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь