Россиянинг душманлари мамлакатдаги турли миллатлар орасини бузмоқчи – Қодиров
Олам
−
25 Март
17904"Крокус Сити Ҳолл"даги теракт фонида Россия душманлари миллий масаладан фойдаланиб, мамлакат ичидаги вазиятни бузишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ҳар доим кўп миллатли бўлган ва шундай бўлиб қолади – бу мамлакатнинг кучи ва қудрати. Россиянинг душманлари айнан мамлакатнинг мана шу фазилатига зарба беришга интиляпти.
Қодиров ҳар қандай ҳолатда ҳам миллий ва диний сабабларга кўра, фуқаровий таъқибга йўл қўйилмаслигини, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бу тамойилга ҳушёрлик билан амал қилишини айтган.
“Аммо давлат миллий сиёсати ва миллий хавфсизликдан узоқда бўлган сохта ватанпарварлар одамларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашиб, фашистик усулларни қўллашга даъват қиляпти”, дея қўшимча қилган у.
Чеченистон раҳбарининг таъкидича, Россия Федерацияси аллақачон неонацизмга қарши муваффақиятли курашмоқда ва унинг мамлакат ичидаги кўринишларига йўл қўйилмайди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь