Россияликларга чет элда карта очиш тақиқланиши мумкин 

Олам

image

Россияликлар учун бошқа мамлакатларда Visa ва Masterсard халқаро тўлов карталарини очиш чекланиши мумкин. Бу ҳақда Давлат Думасининг молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков маълум қилди. 

Аксаковнинг сўзларига кўра, россияликлар ҳозирги вақтда чет элга нақд пул билан чиқишига тўғри келади. 

"Ҳозирча сиз чет элга нақд пул билан саёҳат қилишингиз керак бўлади, аммо ҳозир чиқиш йўли бор - бошқа давлатда карта очиш мумкин. Сиз бу имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Ҳаттоки махсус турлар ҳам бор, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига. Руслар бошқа мамлакатларга саёҳат қилганда карта очишига ҳам чеклов қуйилиши мумкин, буни тан оламан", дейди у.

Маълумот учун, Visa ва Masterсard халқаро тўлов тизимлари бир вақтнинг ўзида Украина атрофидаги вазият туфайли Россияда ишлашни чеклашга қарор қилди. Бироқ, барча Россия банкларининг Visa ва Masterсard карталари мамлакат ҳудудида ишлашда давом этади, бундай карталарга боғланган ҳисобварақлардаги мижозлар маблағлари тўлиқ сақланиб қолади ва мавжуд. Аммо трансчегаравий карта операциялари мавжуд эмас. Бу хорижий онлайн-дўконларда харидлар учун тўловлар ҳамда чет элда ушбу карталардан фойдаланиш учун ҳам амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия туроператорлари фуқароларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қила бошлаганди.

Шунингдек, ҳозирда Россия туроператорлари фуқароларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Арманистон, Қозоғистон ва Туркияга турлар таклиф қилишни кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг