Россиялик спортчилар учун яна бир ташкилот “эшикларини ёпди”
Спорт
−
01 Март 2022
7827Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди. Бу ҳақдаги қарор федерация расмий сайтида эълон қилинди.
Қарор Халқаро олимпия қўмитаси тавсиясига мувофиқ қабул қилинган ва 3х3 баскетболга ҳам тегишли.
“Халқаро баскетбол федерацияси Украинадаги сўнгги воқеалардан жуда хавотирда ва қурбонларга чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Халқаро хоккей федерацияси Россия ва Беларусь терма жамоаларини хоккей бўйича халқаро турнирлардан четлаштирди. Етмаганига Европа гандбол федерацияси ҳам Россия ва Беларусь жамоалари ҳамда клубларига ташкилот шафелигидаги мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини бекор қилди.
Халқаро дзюдо федерацияси эса Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, FIFA ва UEFA Россия футбол терма жамоалари ҳамда клубларини халқаро мусобақалардан четлатганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь